Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3500дан ошди

--- 10-июн, 16:589 1 076

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3504 нафарга етди.

Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 15 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 29 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳри ва вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятидан 1 нафардан бўлса, 3 нафари Фарғона ва Наманган  вилоятидан, 2 нафардан Самарқанд ва Андижон вилоятларидан.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 6 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда,кичиги эса 28 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент вилоятидан, 6 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан эса 1 нафардан.
Шунингдек, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 28 ёшли 1 нафар пойтахтлик аёл шифо топиб, Тошкент шаҳрида жами тузалганлар сони 1572 нафар ташкил қилмоқда.
Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3504 нафарга етди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR