UZ RU
Menyu
» » Чироқчилик тадбиркор 20 тонна ун ва 2 тонна 600 килограмм ёғни бепул тарқатди

Чироқчилик тадбиркор 20 тонна ун ва 2 тонна 600 килограмм ёғни бепул тарқатди


Чироқчи туманида “Бинокор”' масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бекмурод Сафаров аҳолига 20 тонна ун ва 2 тонна 600 килограмм ёғни бепул тарқатди. Тадбиркорнинг хайрли ишида унга жамиятнинг бош ҳисобчиси Акбар Авлоёров ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ташкилий назорат бўлими бошлиғи Бахтиёр Холиёровлар ҳамроҳлик қилишди.Мамлакатда коронавирус тарқалишининг  олдини олиш мақсадида фуқароларнинг уйда ўтириши тавсия қилинмоқда. Айни бугунгидек оғир кунларда, одамлар эндигина қишдан чиқиб, рўзғорининг камини тўлдирадиган бир вақтда ўзидан аввал бошқа инсонларни ўйлаб, яхшилик қилувчи саҳоватпеша инсонлар ҳақида эшитиб турибмиз. Мана шундай инсонлардан яна бири чироқчилик тадбиркор Бекмурод Сафаров бўлиб, ўзи туғилиб ўсган тумандаги ёрдамга муҳтож инсонларга тонналаб бепул ун ва ёғ тарқатди. Бугун халқимиз синовли кунларни бошдан кечирмоқда – дейди тадбиркор. – Ана шундай пайтда айрим кишиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва айрим хизматлар нархини сунъий ошириши бизнес қоидаларига ҳам, инсонийликка ҳам тўғри келмайди.Бундай синовли кунларда одамлар бир-бирига нисбатан хайрихоҳ бўлиши, атрофимиздаги одамларга нисбатан меҳр улашиш, айни кунларда моддий таъминот томонидан мушкул аҳволга тушган ватандошларни қўллаб-қувватлаш халқимизнинг азалий қалдриятларидан саналади. Ишонамизки, бундай синовли кунларни биз, албатта, енгамиз ва қилинган яхшиликлар хотираларимизда муҳрланади.
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив