Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди

yangiliklar 13-янв, 13:479 1 084
Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллик байрами Чироқчи туманида ҳам кенг нишонланди.
Бугун туман маданият марказида  сана муносабати билан тантанали байрам тадбири ва концерт дастури бўлиб ўтди. Унга Қуролли Кучлар сафида хизмат килиб, Ватан ҳимоясидек шарафли ишда сафдошларига ўрнак бўлаётган фидоий ходимлар, ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда фахрийлар таклиф этилди.
Тадбирда туман  ҳокими Хуррам Жураев Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячилари йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.  Шундан сўнг байрам тантаналари санъаткорларнинг ватанни мадх этувчи, мардлик ва жасурликни улуғловчи концерт дастури билан давом этди. 

Байрам тадбирида айниқса, кўплаб ёшларнинг иштирок этгани уларнинг ҳарбий соҳага қизиқиши ортаётганидан, демакки, армия хизмати, ҳарбий касб, мард йигитларимиз ҳаётининг муҳим бир боскичига айланиб бораётганидан далолатдир.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР