Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

“Мустаҳкам сафлар – метиндек қалқон”

--- 19-июн, 19:399 991
“Мустаҳкам сафлар – метиндек қалқон”

Ватан ҳақида сўз кетганда катта-ю кичик унга муқаддас, мўътабар дея таъриф беради. Шунинг учун ҳам оилада улғаяётган фарзандларга болалигидан бу муқаддас маъвони асраб-авайлаш, уни муҳаббат билан севишни ўргатадилар. Юртга садоқат ва муҳаббат руҳида камол топган авлодлар эса вақтлар ўтиб Ватан корига ярайдиган, эл юкига елка тутадиган ўғил-қизлар бўлиб етишадилар. Куни кеча жойлардаги мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктларида муддатли ҳарбий хизматга кузатилган ўғлонлар ҳам шундай фидойилар сирасидан.

Бутун дунёда кузатилаётган СОVID – 19 пандемияси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Мамлакатимизда карантин тартиби жорий этилганлиги сабабли фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетиши вақтинча кечиктирилган эди. Ниҳоят, карантин тадбирлари юмшаган айни вақтда Президентимизнинг 2020 йил 26 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорига асосан тегишли кўрик-танлов ва синовлардан ўтган ёшлар миллий армиямиз сафларига жўнаб кетишди.
Белгиланган тартибга кўра, дастлаб чақирилувчилардан СОVID – 19 бўйича тест таҳлиллари олинди. Таҳлил натижалари чиққанидан сўнг муддатли ҳарбий хизматга кузатилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирлар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда, улар бир марталик тиббий ниқоблар ва қўлқоп­лар, антисептик воситалар билан таъминланиб, ижтимоий масофалар сақланган тарзда тана ҳароратлари текширилиб амалга оширилди.
– Ватан тинчлиги ва осо­йишталигини қўриқлаш – ҳар бир йигит учун муқаддас вазифалардан бири. Бу вазифага киришаётганимдан фахрланаман, – дейди чақирилувчи Ёрқин Эркинов. – Бугун Ватан олдидаги олий бурчни адо этишга отланяпман. Бундан қувончим чексиз. Армия сафларида хизмат қилиш орзуим эди. Мана, орзуим ушалди. Мен Ватаним, халқим билдираётган ишончни ёруғ юз билан оқлашга, элимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини сақлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилишга сўз бераман!
Муддатли ҳарбий хизматга кетаётган йигитлар учун темир йўл транспортларида алоҳида вагонлар ажратилди, ҳар бир вагонда шифокорлар назорати ўрнатилиб, чақирилувчиларни хизмат жойига етказиб бориш белгиланди.
Чақирилувчилар етиб боргач, улар 14 кун давомида карантинда бўладилар. Вазият қониқарли эканлигига ишонч ҳосил қилингач, машғулотларга киришилади.
Улар билан машғулотларни ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, йўриқномалар ўтказилган.
Майор Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР