Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

“Прокурор ва Ёшлар учрашуви”

yangiliklar 07-июн, 17:349 856

Учрашувда сектор раҳбарлари, тижорат банклари, Ёшлар ишлари агентлиги, бандлик, маҳалла ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 30 га яқин ёшлар иштирок этишди.

Вилоят прокурори ўринбосари Азамат Мирзаев ёшларнинг ҳар бир мурожаатини диққат билан тинглади.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали жамиятда ўз ўрнини топишларида ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш секторлар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Ёшлардан 23 та масала юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг 15 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 8 таси бўйича аризалар қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида муаммоларига ечим излаб келган 9 нафар фуқароларнинг ҳам мурожаатлари тингланиб, тегишлилиги бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Хусусан, учрашувда ўтказилган "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркасида “Ёшлар дафтари"да рўйхатда киритилган 10 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, тадбир ниҳоясида ёшларга ўзини-ўзи банд қилиши учун электр пайвандлаш, қурилишда ишлатиладиган анжомлар, мотопила ҳамда болгаркалар берилди. 

Энди улар эгаллаган ҳунарлари ортидан оиласининг моддий аҳволини яхшилашга ва ўз иш ўрнига эга инсонларга айланишди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР