“Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва 30 июнь – “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш бўйича Чироқчи туманида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида” 2017 йил 25 августдаги №ЎРҚ-437 Қонунига асосан 30 июнь Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланган.
Шу мақсадда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда,“Ёшлар куни”ни Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида, туман марказларида, туману қишлоқларида кенг миқёсда тантанали равишда нишонлаш белгилаб олинди.
Бугунги кунда дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса, бу кўрсаткич 54 фоиздан ошиши ёшларни ҳалқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлигига айлантирган. Шу боис, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, жамиятда кечаётган жараёнларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш ҳамда ёш авлод ғоявий иммунитетини мастаҳкамлаш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди. Хусусан, ўтган уч йил давомида ёшлар масаласига доир жами 5 та қонун ва 45 та қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президента ташаббуси билан
30 июнь - “Ёшлар куни” этиб белгилангани уларни янги, юксак марраларга чорловчи, жонажон Ватанимизга садоқатини янада кучайтирувчи беқиёс рағбат бўлди.
Давлатимиз раҳбари 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Ҳоразмий номидаги мактабда бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувда, “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” ва ёшлар сиёсатининг ўзига хос нозик жиҳатлари хусусида тўхталиб: “Миллионлаб ёшларнинг ҳаёти ва келажагига бевосита даҳлдор бўлган ўзгаришлар ҳар томонлама чуқур уйлаб иш тутишни, етти ўлчаб, бир кесишни талаб этади”, деб таъкидлади.
Ўзбекистон Республикасида СОVID-19 пандемиясини инобатга олган ҳолда туманда “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва 30 июнь – “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш, ёшларимизнинг дунёқарашини кенгайтириш, уларни жонажон Ватанимизга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, имконияти чекланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; “Ёшлар - келажагимиз” дастурида белгиланган вазифаларни ёшларнинг барча қатламларига кенг тарғиб этиш; унда белгиланган вазифаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш, ёшлар ўртасида тадбиркорлик, ҳунармандчилик ҳамда фермерлик кўникмаларини шакллантириш; уюшмаган ёшларни ижтимоий фаоллаштириш ва бандлигини таъминлаш борасида самарали тадбирларни амалга ошириш; ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи турли йўналишлардаги спорт мусобақаларини кенг кўламда ўтказиш; тадбирларни барча оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш, ушбу куннинг мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш каби лойиҳа ва тадбирлар туман миқёсида онлайн дастурлар орқали кенг нишонланмоқда
Июнь ойи мамлакатимизда – “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниб, ҳар ҳафта қуйидаги йўналишларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган холда тадбирлар ташкил килинаяпти:
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган
5 та муҳим ташаббус тарғиботи ва амалда бажарилиши.
2) Ёшларни бандлигини таьминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳа ва тадбирлар;
3) Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган лойиха ва тадбирлар.
4) "Ёшлар ойлиги" ни аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш;
5) Ёшларнинг хухуқий саводхонлигини ошириш ҳамда волотёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиха ва тадбирлар;
6) 30 июнь- “Ёшлар ойлиги”да аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида юқоридаги тарғибот тадбирлари амалга оширилади.
У.Мухаммадиев.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чироқчи туман Кенгаши раиси.