Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чақнаш, ис гази ва ёнғинлардан эҳтиёт бўлинг!

yangiliklar 09-дек, 10:379 315
Чироқчи туманининг 2-сектор ҳудудидаги Жар маданият марказида "Ёнғин ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш"га қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Чироқчи туман хокими Нодир Эркаев, туман прокурори Баҳодир Худойқулов ҳамда Фавқулодда вазиятлар туман бўлими бошлиғи Анвар Муминовлар ва маҳалла фаоллари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин қизлар фаоллари иштирок этишди. 
Аҳолини турли нохуш ҳолатлар, жумладан, ёнғинлар ва ис газидан заҳарланишдан асрашда аввало жойларда ўтказиладиган тарғибот тадбирлари, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар ҳамда катта йўл ёқаларида ўрнатилган реклама пештахталарига огоҳлантирувчи баннерлар ўрнатилиши муҳим аҳамият касб этади.
– Чироқчи туманида махсус комиссия тузилган бўлиб, унинг таркибида секторлар кесимида 4 та ишчи гуруҳ ташкил этилган, – дейди туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Анвар Муминов. – Ҳозирги кунда Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан маҳаллаларда махсус назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбир давомида ишчи гуруҳ мутахассислари томонидан аҳолига ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва қўлбола иситиш печларидан фойдаланмаслик юзасидан тушунтириш тарғибот тадбирлари амалга ошириш тўғрисида зарур маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда.

✍️Озодбек Жахбаров,                                             
 Фавқулодда вазиятлар Чироқчи туман бўлими бўлинма бошлиғи.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР