Асоссиз нарх оширишга йўл қўйилмайдиБош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бўлими бошлиғи Бахриддин Азизов ва унинг жамоаси, туман солиқчилари ҳар куни Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозорига келиб, тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш билан бирга, маҳсулотлар нархларининг қатъий назоратга олиниши, агарда нархларни сунъий ошириш ҳолати кузатилса жавобгарликка сабаб бўлиши хусусида тушунтириш тарғибот ишларини олиб боришаётир.Прокуратура ҳузуридаги департамент ва Давлат солиқ органи “Ишонч телефон”ларига жойлардан озиқ-овқат ва шахсий гигиеник воситаларнинг нархлари сунъий оширилганлиги юзасидан мурожаатлар келмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Прокуратура ҳузуридаги департамент ва туман давлат солиқ хизмати ходимлари бозорлар ва савдо марказларида нарх мўътадиллигини сақлаш устидан назорат ўрнатган.
Туманда 8 та деҳқон бозори мавжуд. Бозорлар ва савдо комплексларида сотилаётган, кундалик истеъмол учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир субъектга давлат солиқ хизмати ходимлари бириктирилди. Улар томонидан нарх-навони оширмаслик тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказиб борилмоқда. Шунингдек, 20 та дорихона масъуллари билан дори воситалари ва шахсий гигиена воситалари (тиббий ниқоб) нархларини оширмаслик юзасидан суҳбат ва тушунтириш ишлари олиб борилаётир.
Прокуратура ҳузуридаги департамент ва туман давлат солиқ хизмати маъсул ходимлари томонидан жойларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат (ун, шакар, ёғ, гуруч, гўшт) ва фармацевтика маҳсулотлари нархини асоссиз оширилишига йўл қўйганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантиришлар берилиб, корхона масъулларидан кафолат хатлари олинмоқда.