Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ЖАМИЯТ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

yangiliklar 09-дек, 18:589 246
Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги ўрни ва мавқеи тобора юксалмоқда. Тарихан қисқа муддатда барча соҳада улкан ютуқларга эришилдики, уларнинг ҳар бири дунё манзараси ўзгариб, турли минтақавий низолар ўчоғи ҳамда тўқнашувлар гирдобида қолган ҳозирги мураккаб даврда жуда аҳамиятлидир.
Сўнги йиларда Ўзбекистон ўз олдига ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш, очиқ сиёсат олиб бориш, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадини қўйган эди. Биз бугун бу ислоҳотлар натижаларини дунёқарашимиз, ҳаётга муносабатимиз ҳамда турмуш тарзимиздаги ўзгаришларда кўриб турибмиз. 
Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида юз бераётган ислоҳотлар билан бир қаторда, соғлиқни сақлаш, таълим, санъат ва маданият, жисмоний тарбия ҳамда спорт каби жабҳаларда ҳам бозор иқтисодиётига хос ўзгаришлар юз берди. 
Маълумки, жамиятнинг юксак интеллектуал салоҳияти-мамлакатнинг рақобатбардошлигини таъмнловчи, барқарор ривожланишнинг ҳал қилувчи омилидир. Таълимга инвеститция киритиш-бу келажакка сармоя киритиш, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омилдир. Боиси, маърифатли бўлиш ва таълим олиш ёруғ келажак, бағрикенглик ва инсонпарварлик калитидир. 
Аҳоли саломатлиги - улкан бойлик ва ҳеч нарсага алмашинмайдиган капитал, жамиятнинг барқарор рвжланиши гаровидир. Соғлик-бу нафақат бойлик, балки катта салоҳият, мамлакат ижтимоий ва сиёсий ривожланишини ҳаракатга келтирувчи асосий куч, давлат қудрати кўрсаткичидир. Рзёбга чиқарилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг амали ифодасини соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар ва янгиланишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73 ёшга етди. Сўнги йилларда мамлакатимизда оналар ҳамда болалар ўлими бир неча баробар камайди. Бу кўрсатгичлар бўйича Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Минг йиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришди.  
Хулоса қилиб айтганда, халқимиз фаровонлигини ошириш, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш каби соҳаларни ривожлантириш баробарида, кам таъминланган аҳоли қатламларини манзилли ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар бугун беқиёс самара бермоқда. Дарҳақиқат, мамлакатимиз аҳоли турмуш даражасини юксалтириш борасидаги қатор кўрсатгичлар бўйича дунёдаги етакчи давлатлар қаторидан жой олаётгани ҳам юртимизда кучли ижтимоий сиёсат юритишда ижтимоийиқтисодий ислоҳотларнинг нечоғли оқилона ва пухта эканини яққол тасдиқлайди. 

Ш.Ражабов,
Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR