Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Конституция – миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик ва эътиқод эркинлигимиз гаровидир

yangiliklar 29-июн, 18:239 603
Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда: “Инсон – давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас, аксинча, ана шу мақсаднинг бош мазмуни ва манбаи ҳамда энг олий қадрият бўлиши лозим. Биз барпо этаётган Янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва халқ манфаати, ҳамма нарсадан устундир!” деб таъкидлаган эдилар. 
Шу маънода бугун Чироқчи тумани ҳокимлиги мажлислар залида Конституциявий ўзгаришлар ва уларнинг моҳияти ҳақида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров, Республика Конституциявий комиссияси аъзоси ҚарДУ профессори Абдураҳим Эркаев, Қонунчилик палатаси депутати Ислом Хушвақтов, вилоят ҳокими маслаҳатчиси Зиёда Аминова ҳамда Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида туман фаоллари иштирок этиб, Конституциявий ўзгаришлар замон талаби эканлиги, ҳаётимизда рўй бераётган янгиланишлар бош Қомусимизга ўзгартиш киритиш лозимлигини тақозо этаётганини таъкидлади.
"Лойиҳада асосий Қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилмоқда", — дейди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров.
Йиғилишда Конституция барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлиги, халқимиз бахт-саодатининг кафолати экани, сўнгги беш йилда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётгани, бунинг замирида энг аввало инсон хуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг энг олий қадрият сифатида тан олиниши каби ҳаётий тамойил ётгани, Конституция – бу, истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, дини, ирқи, тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, фуқаролик жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи дастуриламал ҳужжат экани билан бир қаторда, бугунги ислоҳотлар даврида уни ўзгартиришга катта эҳтиёж сезилаётгани алоҳида таъкидланди. 
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига Янги Ўзбекистонга ҳамда унинг тараққиётига жавоб берадиган янги қоидаларни киритиш, Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унинг Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси экани, фуқароларнинг бурч ва мажбуриятлари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият ҳамда маънавият ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши тўғрисида батафсил тушунтирилди. 

Учрашувда туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиб, Конституцияга қўшимча ва ўзгаришлар бўйича таклиф ва муносабат билдирдилар. 

Учрашув якунида эса Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров туман ҳокимлиги кутубхонаси учун китоблар совға қилди. Китобларни тумани ҳокими Нодир Эркаев қабул қилиб олди.


Рисолат Номозова,
Чироқчи тумани ҳокими маслаҳатчиси. 

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR