Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Бугун 12 май – Халқаро ҳамширалар куни

yangiliklar 12-май, 13:519 70
Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, ҳамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади.Зеро, ҳамшира деганда кўз ўнгимизга қўли енгил, сўзи ширин, юзи кулиб турадиган ва ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр малакали мутахассис гавдаланади. Тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган бемор парваришини сидқидилдан меҳр билан амалга оширадиган соҳа вакиллари бугун касб байрамини нишонламоқда.
Дарҳақиқат, тиббиёт соҳасини ҳамширалар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Соҳадаги энг сўнгги тиббиёт технологиялари асосидаги операцияларни муваффақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, она-бола парвариши, шошилинч ва тез тиббий хизмат, санитария-эпидемиология каби қатор  соҳаларида  туманимизда фаолият юритиб келаётган тиббиёт ходимлари, ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Шу жумладан, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида улкан ҳисса қўшиб келишаётган патронаж ҳамшираларнинг меҳнати ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.
Туман тиббиёт бирлашмаси тиббиёт муассасаларида Ватанимиз ва халқ олдидаги бурчини теран англаб, астойдил меҳнат қилаётган сиз, ҳамшираларни Халқаро ҳамширалар куни билан самимий қутлаган ҳолда, оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва шарафли ишингизда улкан муваффақият тилайман!

Чексиз Ҳурмат ва эҳтиром билан Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР