Бугун юртимизда тиббиёт соҳасида кенг миқёсли ўзгаришлар бўлмоқда. Жумладан, Чироқчи тумани тиббиёт марказида ҳам уларни кўриш мумкин. Муассаса замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги Тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмасида 40 ўринли хўжалик ҳисобидаги бўлим ташкил этилди.
Бугун туман Тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган Хўжалик ҳисобидаги бўлимнинг очилиш маросимида туман ҳокими Нодир Эркаев, туман прокурори Баҳодир Худойқулов, узоқ йиллар тиббиёт бирлашмасида меҳнат қилган фахрий шифокорлар, нуронийлар ва бирлашма шифокорлари ҳамда ҳамширалар иштирок этишди.
Бўлимда кардиология, неврология хамда эндокринология йўналишида беморлар ётиб даволаниш имкониятига эга бўлишди. Хўжалик ҳисобидаги бўлим ташкил этилиши билан 19 та янги иш ўрни яратилди. Бугун бўлимда 3 нафар малакали шифокорлар, 14 нафар хамшира ва 5 нафар орастабонулар меҳнат қилишмоқда.
Энг муҳими макур бўлимнинг ҳар бир хонасида беморлар учун музлаткич, кондиционер, телевизор, барча турдаги қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар ва интернет тармоғи билан таъминланган. Бундан ташқари бўлимда ошхона, ювиниш хонаси, маънавият бурчаги, турли бадиий китобларни ўзида мужассам этган китоблар жавони ҳам ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда бўлимга ташриф буюрувчи фуқаролар ва бўлимда фаолият юритаётган ходимлар учун бу ерда барча шарт-шароитлар яратилди.
Ушбу тиббиёт муассасасида касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш, соҳага янги бошқарув тизимини жорий қилиш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда ва бу борада келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тиббиёт ходимларининг диққат марказидадир.