Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ЧИРОҚЧИЛИК ЙИГИТ ПАРИЖ-2024 ЁЗГИ ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ ЙЎЛЛАНМАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

yangiliklar 14-июл, 18:409 715
Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўтказилган пара таэквондо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколар берувчи саралаш мусобақаси Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.  
Эркаклар ўртасида 58 кг. вазн тоифасида Қудратилло Шоназаров бронза, 63 кг. вазн тоифасида Қудрат Ҳайдаров олтин, +65 кг. вазн тоифасида Асад Анваров кумуш, 70 кг. вазн тоифасида Жавоҳир Алиқулов олтин, Асилбек Ҳусанов кумуш, 80 кг. вазн тоифасида Қудрат Муҳаммадиев бронза медалига сазовор бўлган бўлса, аёллар ўртасида 47 кг. вазн тоифасида Фарида Ҳабибуллаева яна бир бронза медалига эга бўлди. 
Энг муҳими ушбу нуфузи мусобақада иштирок этган Чироқчи фарзанди Жавоҳир Алиқулов мусобақанинг олтин медалини қўлга киритиб, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини қўлга киритди. Шунингдек, вакилларимиз бир йилга кечиктирилган Пара Осиё ўйинлари  йўлланмаларига ҳам эга чиқди. 
Бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини қўлга киритган Жавоҳир Алиқулов ва унинг мураббийлари билан учрашди. Туман раҳбари Жавоҳир Алиқулов ва мураббийлари билан бўлган суҳбатида Жавоҳирнинг эришаётган ютуқларини юқори баҳолаб,  уни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Имконияти чекланган бўлишига қармай Жавоҳир эришаётган ютуқлар тинимсиз жисмоний машқлар билан бирга, кучли руҳий тайёргарлик, мустаҳкам ирода самарасидир, - дея таъкидлади туман ҳокими Н.Эркаев ёш ва умидли спортчи ва унинг мураббийлари билан бўлган суҳбатида. Шунингдек, "Бўлғуси Паралимпия ўйинларига пухта ҳозирлик кўриб, олтин медални юртимизга олиб келишига, Ватан байроғини дунё ареналарида баланд кўтаришига", тилакдош эканлигини билдирди.  
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR