Мамлакатимизни ривожлантиришнинг янги босқичида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу борада Чироқчи туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ногиронларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, қўлтиқ таёқ ва турли реаблитация техник воситалари манзилли етказиб берилмоқда. Хусусан, туманнинг 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган реаблитация техник воситаларга муҳтож бўлган ногиронлиги бор 28 нафар фуқароларга ногиронлик аравачаси, 4 нафарига эшитиш мосламаси, 8 нафарига қўлтиқ таёқ ҳамда бир дона электр юритмали аравача тарқатилди.Бу каби амалий ишлар туманимиз бўйлаб ногиронлиги бор муҳтож фуқаролар эҳтиёжига қараб рўйхат асосида реаблитация техник воситалари манзилли етказиб берилиши давом этмоқда.
✍️Жаҳонгир Ахмедов,
Туман прокурори ёрдамчиси.