Чироқчи туманида карантин даврида ўзгалар ёрдамига муҳтож, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга асосий озиқ - овқат ҳамда гигиена товарларини ҳомийлик маблағлари асосида тизимли етказиб бериш ишлари давом этмоқда.




“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида туман Халқ таълими бўлими мудири Бобоқул Қораев томонидан Чироқчи тумани 1-сектор ҳудудига кирувчи Кўкдала маҳалласидаги кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган 10 та хонадонларга 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

“Саховат ва кўмак” доирасида аҳолининг кам таъминланган қатламига озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари тарқатилмоқда. Бугун 4-сектор ҳудудидаги Боғишамол маҳалласида яшовчи боқувчиси йўқ оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Халқ қабулхонаси мудири Асадулла Насруллаев совғаларни улашиш баробарида фуқароларнинг муаммоларига ҳам қулоқ тутди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида "Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖ раҳбари Исматулла Ибодуллаев ва жамият ходимлари томонидан 1-сектор ҳудудидаги Чироқчи маҳалласидаги кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган 20 та хонадонларга 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Бу ҳақда МЧЖ ҳуқуқшуноси Нуриддин Жўраев хабар қилмоқда.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Чироқчи туман ҳокими ўринбосари Ўктам Абдурахимов Янгиобод маҳалласида истиқомат қилаётган оталиғига олган оилаларга 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
Чироқчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Халқ қабулхонаси мудири Асадулла Насруллаев совғаларни улашиш баробарида фуқароларнинг муаммоларига ҳам қулоқ тутди.



Чироқчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.