Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг юртдошларимизга МУРОЖААТИ

yangiliklar / murojaatlar 19-окт, 21:529 488
 
Қадрли юртдошлар, азиз сайловчилар!  
Бугун мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда “Инсон қадри учун” тамойилига асосланган демократик ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш учун зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мамлакатимизда аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда “Яшил майдонлар”ни кенгайтириш ишларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Ҳаммамизга яхши маълумки, ўтган йили давлатимиз раҳбари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур лойиҳа доирасида ҳар йили 200 миллион туп, келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинган.  
Ушбу эзгу лойиҳа мамлакатимизда она табиатнинг ажралмас қисми бўлган “яшил” ҳудудларни кенгайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик барқарорликни таъминлаш билан бирга, глобал иқлим ўзгаришларни олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 
2021 йил куз фаслидан бошланган мазкур лойиҳа бутун мамлакат бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланди. Жорий йил баҳор ойида ўтказилган лойиҳада ҳам ёшу кекса, ҳар бир фуқаро ўз хоҳиш ва иродаси билан лойиҳада фаол иштирок этди ҳамда долзарб 40 кунликда 125 миллион тупдан ортиқ дарахт, бута кўчатлари экилди.  
Лекин, ўтган мавсумда айрим ҳудудларда кўчатларни турли жойларга тартибсиз экилиши, кўчат экиш жараёнида тупроқ-иқлим шароити ва суғориш тизимига етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги, шунингдек экилган кўчатларни сақлаш ва парваришлаш бўйича камчиликларга йўл қўйилган. Мазкур камчиликларни такрорламаслик ва бу борада жамоатчилик назоратини олиб бориш чораларини кўриш тадбирни самарали ўтказиш имкониятларини яратади.  
 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси дарахт экишни ўзига мақсад қилган, меҳнаткаш бобо-дехқонларимиз, шижоатли юртдошларимиз кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди. Жорий йилнинг 20 октябрь кунидан бошланадиган “Яшил йиллик” дастури доирасида 75 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим. 
Азиз юртдошлар, ҳурматли фуқаролар!  
Она табиатга эътиборли яшаш фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутиш демакдир. Зеро, лойиҳа халқимиз орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, юртимизни обод ва кўркам бўлишига замин яратади.  
Шундай экан, шу юрт менинг Ватаним деб, юракдан ҳис этган ҳолда, Янги Ўзбекистон ҳудудини боғу-бўстонга айлантиришга йўналтирилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали кўчатлар экиш тадбирларида фаол иштирок этайлик!
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR