Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Китоб ярмаркаси ташкил этилди

--- 10-фев, 17:339 1 073

Туман  ҳокимлиги ва Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан умумтаълим мактабларида  “Китоб – беминнат устоз” деб номланган китоб ярмаркаси ўтказилди. 
 
Беш ташаббус дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирларда таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

Ҳамкор ташкилотлар томонидан навқирон авлоднинг китобга қизиқишини ошириш, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш мақсадида бир қатор ижтимоий акциялар, китоб байрамлари, адабиёт ҳафталиклари, маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

 – Тадбирда юздан зиёд адабий-бадиий китоблар ярмаркаси ташкил этилди, – дейди 10-умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Илёс Ражабов. – Бундай ярмаркаларнинг ўтказилиши ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини янада оширишга ёрдам беради. Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш мавзуларидаги адабиётлар билан ёшларимизни яқиндан таништиришни мақсад қилганмиз.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР