Биринчи ташаббус амалда
Ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истедодини юзага чиқариш бўйича биринчи ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ёшларимизнинг ҳаётида янги саҳифа очди десак муболаға қилмаган бўламиз.
Бугун Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураев туманда маданият соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, соҳа ҳодимлари билан суҳбат уюштирди.

Дастлаб, 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг бино холатини кўздан кечириб, бинонинг ҳолати ҳамда мактабдаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтди. Шунингдек туманда ўтказиладиган оммавий тадбирларда мактаб ўқувчилари иштирокини таъминлашда камчиликларга йўл қўйган мактаб директори Гулшан Ёриевага танбеҳ берди.
Шундан сўнг, мактаб ўқитувчилари, ижодий ходимлар, тўгарак раҳбарлари ҳамда ўқувчилар билан суҳбат ўтказиб, ходимларнинг олиб бораётган фаолияти, иш самарадорлигини янада ошириш, тўгаракларга ўқувчиларни жалб қилиш бўйича ўз маслаҳатларини берди.
Шунингдек, у ердаги дарс ўтилиши жараёнлари, машғулотлар олиб борилишини кузатди. Мактабда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан суҳбат ташкил этилди ва суҳбат давомида Х.Жураев мусиқа мактабида ўқувчилар учун ўтказилаётган машғулотларни янада такомиллаштириш, мусиқага қизиқиши баланд бўлган ёшларни ушбу масканга кўпроқ жалб этиш кераклигини таъкидлаб ўтди.






