Дунё аҳли Заҳириддин Муҳаммад Бобурни нафақат ҳукмдор, балки беназир ижодкор сифатида ҳам танийди. Унинг адабиёт, санъат, тарих илмларига доир “Бобурнома”, “Хатти Бобурий”, “Ҳарб иши”, “Мусиқа илми” каби асарлари бугунги кунда ҳам ўз қиммати ва аҳамиятини йўқотган эмас.
Бугун туман мактабгача таълим ташкилотларида ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин намоёндаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун кенг нишонланди. Бу улуғ шахс қолдирган илмий-маънавий мерос биз учун бебаҳо ёдгорлик саналади. Бобур ижодига бугун жажжи болажонлар ҳам бефарқ эмас. Болажонлар Бобурнинг ғазал ва рубоийларидан ўқиб бериш баробарида, тарбиячилари ҳамрохлигида турли саҳна кўринишларини ҳам тайёрлашди. Ширинтойлар томонидан саҳаналаштирилган чиқишлар эса ҳар қандай кишини ўзига тортмай қолмайди.
Ўтказилган тадбирлардан (фотолавҳалар)