Чироқчи: Қанотли маҳалласида яшовчи Акром Бекмирзаев (Исм шарифлар ўзгартирилган) баҳор фаслининг апрелъ ойи ўрталарида ҳамқишлоғи Мурод бобонинг уйига ҳашарга чиқади. Қишлоқ йигитлари отахоннинг уйида молхона томини ёпиш ишларини якунига етказиш мақсадида бири қўйиб бири том устига ёғочларни чиқаришни бошлашади.
Чарчаган қишлоқдоши ўрнига том устига чиққан Акром пастдан узатилаётган ёғочларни бирма-бир олиб, белгиланган нуқталарга қўйиб чиқар экан, нигоҳи қўшни уйда яшовчи қариндоши Сардорнинг ҳовлисига тушди. Том устида бироз нафас ростлаш мақсадида бош кўтариб Сардорнинг уйини обдон кўздан кечиради. Юқоридан қариндошининг томорқасини кафтдек кўриниб турган Акромнинг назари ҳовлининг қўйи қисмида ўрнатилган тахта эшик (дарча) эътиборини тортади. Шу заҳоти қариндоши Сардорнинг бу эшикни янги қурилаётган ҳовлисидан олиб келган деган ҳаёл Акромнинг бошига ўрнашади.
Мурод бобонинг уйида ҳашарни якунлаган қишлоқ йигитлари бирин-кетин ўз уйларига қараб йўл тортишади. Бошқа ҳашарчилар қатори Акром ҳам уйига томон йўл олар экан ҳаёлини банд этган Сардорнинг уйидаги ўша тахта эшик ҳақида уйларди.
Шу ўй-ҳаёл билан қандай уйига етиб келганлигини ҳам билмаган Акром қўлига белкўракни олиб Сардорнинг уйига йўл тортади. Қариндошининг ҳовлисига келган Акром ҳей йўқ, бей йўқ ўша тахта эшик ўтнатилган девор тагини ковлай бошлайди. Мақсад эшикни олиб кетиш. Бу пайтда Сардорнинг онаси ўғлига телефон қилиб қариндоши Акромнинг қилаётган ишни ҳақида ўғлиги айтади. Уйига келган Сардор Акромга нега бундай қилаётганлигини сўраганида. Акром ”Сен бу эшикни менинг янги қурилаётган ҳовлимдан олиб келгансан дея дўқ-пупса қилади” 18 ёшни қаршилаган Сардор “Акром ака бу эшикни ўзим тахталардан ясаганман сиз адашяпсиз”... Шу билан икки қариндош ўртасида даҳанаки жанжал бошланади. Аввалига, Акром Сардорни юз бурун аралаш қилиб мушут тушуради. Қаттиқ зарбдан ерга қулаган Сардор ўзини ўнглаб олишигача яна бир икки тепки зарбасини ҳам қабул қилади. Акром ёшига ярашмаган бу ҳаракати билан ёш йигитни ерга йиқитиб камига ҳақорат қилади. Ўзини ўнглаб олган Сардор жаҳл устида Акромнинг белкўрагини ердан олиб, унинг кўкрак қисмига бор кучи билан зарба беради. Қаттиқ оғриқдан инграб юборган Акром тупроққа беланиб ётган бўлсада Сародор уни яна дўппослай бошлайди. Шу вақт оралиғида даҳанаки жанжалга аралашган Сардорнинг онаси ва бувиси орага тушиб икки қариндошни ажратишади...
Акром аёвсиз калтакланган, ҳаётига хавф соладиган жароҳатлар олгани боис вилоят шифохонасида амалиётни бошидан ўтказади. Мазкур ҳолат юзасидан Акром Бекмирзаев “Ўртача оғирликдаги тан жароҳати”олганлиги аниқланади.
Суд ишни ҳар томонлама ўрганиб, ишдаги енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, Сардор Алиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб икки йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ў.РАСУЛОВ,
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди судъяси.