Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туманининг Қуруқсой қишлоғида сиз ҳақиқий тош даврига тушасиз

--- 28-фев, 21:489 2 243
Зарафшон тоғи тугаган ерда, Чироқчи туманидаги Қуруқсой қишлоғида 10-14 минг йиллик ёки Ўрта Тош Давридан қолган ёдгорликлар мавжуд. Туман ҳокими Хуррам Жураевнинг ташаббуси билан ташкил этилган саёҳатнинг навбатдаги манзилида Олий Мажлис депутати Шарофиддин Назаров ва журналист Бердиёр Жумаевлар  тош даври мўжизаларига гувоҳ бўлишди. 
Бу обидани маҳаллий аҳоли Сийпантош деб атайди.
Қадимий қоятошлардаги қизил рангли расмларда тош давридаги инсонлар ҳаёти ҳамда турмуш тарзи ҳақида муҳим маълумотлар аксланган.
Аммо Сийпантош ўтган аср давомида деярли муҳофаза қилинмаган.
Маҳаллий аҳоли бу ерни муқаддас санаб, зиёратгоҳга айлантиргани туфайли омон қолган.
Бундай ёдгорликлар аслида дунёда ноёб.
Франция, Испания ва Ўзбекистон каби бир нечта давлатда учрайди, холос.
Ўзбекистонда Қашқадарёдаги айни Сийпантош ёдгорлигидан ташқари Навоий вилоятида Сармишсой ва Сурхондарёда Зараутсой қоятош расмлари ҳам сақланган.



















O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR