Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураевнинг МУРОЖААТИ

--- 24-апр, 15:339 1 287
Чироқчи туманида пандемия вақтида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш уларга ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида мулкчилик шаклидан қатъий назар барча тадбиркорлар ва ишбилармонларга 
Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жураевнинг
МУРОЖААТИ
Қадрли дўстлар ва азиз ишбилармонлар!

Бугунги кунда туманимизда қатор саноат корхоналарида, қурилиш майдонларида, фермер ва кластер хўжаликларида, санитар-эпидемиологик нормаларга қатъий амал қилган ҳолда, ишлар аста-секин бошланди.
Айниқса, “Кўкламнинг ҳар бир дами – ғанимат!” деган даъватни ўзлари учун ҳаётий шиорга айлантириб, далаларимизда, томорқаларда тер тўкиб, ҳалол меҳнат қилаётган фидойи деҳқон ва фермерларимизга, тумандошларимизга ўз раҳматимни айтаман.
Албатта, биз коронавирус пандемиясига қарши курашни бир лаҳза ҳам тўхтатмаймиз. Бу одамларимиз, аҳолимизнинг соғлиғи, ҳаёти билан боғлиқ ўта муҳим масала.
Айни пайтда, биз Чироқчи тумани халқини озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан кафолатланган ҳолда таъминлаш, фуқаролар даромадларининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, ёрдам ва кўмакка муҳтож тумандошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдек ғоят долзарб вазифани ҳам кечиктирмасдан ҳал қилишимиз керак.

Қадрли дўстлар!

Мухтарам Президентимизнинг ҳозирги оғир пайтда аҳолимизнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “САХОВАТ ВА КЎМАК” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни халқимиз, жамоатчилигимиз кўтаринки руҳда, қизғин кутиб олгани барчамизни, албатта, хурсанд қилди. Шу аснода бутун юртимиз бўйлаб “Саховат ва кўмак” жамғармасининг туман, шаҳар бўлимлари Халқ банки қошида ташкил этилди. Туманимизда ҳам “Саховат ва кўмак” жамғармаси Халқ банки қошида ташкил этилиб, ҳисоб рақамлари очилди.

Эл бошига иш тушган қийин дамларда бир-бирига елкадош бўлиш, бир-бирига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби энг олижаноб фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида азалдан мужассам бўлганини, бугун ушбу интилишлар янада кучлироқ жўш ураётганлиги барчамизга аён.

Мен, Давлатимиз раҳбарининг мана шу ташаббусни чин дилдан қўллаб-қувватлаб, бу савобли ишга муносиб ҳисса қўшаётган барча тумандошларимизга, саховатли тадбиркорларимизга муқаддас китобларимизда келтирилган: “Яхшиликнинг мукофоти – фақат яхшиликдир”, деган ғояни янада кенгроқ тарғиб этишларини сўраб қоламан.
 
Албатта, эҳтиёжманд, кам таъминланган инсонлар ва оилаларга меҳр ва муҳаббат билан ёрдам қўлини чўзадиган барча тадбиркорлар ва фермерларга, идора ва ташкилотларнинг ишчи-ходимларига бу қилган яхшиликлари бир неча бор зиёда бўлиб қайтади.
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, ўз навбатида, давлатимиз, жамиятимиз саховатпеша тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
Уларга ҳеч қандай оғирлик тушмайди.
Шу маънода, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз бирлигини, унинг беқиёс қудратини ёрқин намоён этиб, янги тарихимиз саҳифаларидан мустаҳкам ўрин олади.

Жонажон Ватанимизга Рамазони шариф кириб келмоқда.

Ушбу улуғ айём муносабати билан тумандошларимизни, нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-ука, опа-сингилларимизни чин қалбимдан муборакбод этаман.

Барчангизга тинчлик-омонлик, оилавий хотиржамлик, бахту саодат ёр бўлишини тилайман.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR