Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

МИРИШКОР ДЕҲҚОННИНГ МУАММОСИГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

--- 23-дек, 13:029 1 202

ЧИРОҚЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

МИРИШКОР ДЕҲҚОННИНГ МУАММОСИГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

            Дарё интернет нашрида эълон қилинган танқидий мақоладан сўнг туманнинг Дурсун ва Зум қишлоқларига бориб масалага ойдинлик киритдик.

              Мақолада айтилганидек, ушбу қишлоқни кесиб ўтувчи Зум канали ўзанига қишлоқ аҳолиси томонидан йиллар давомида жиддий зарар етказиб келинган. 

              Мақолада сурати акс этган ташландиқ ҳолатдаги Чиял ва Зум ҳудудларидан ўтган канал ўзани каналнинг 18 ва 9 км қисмларидир. Аҳолининг йиллар мобайнида каналнинг муҳофаза майдонига зиён етказиб, унинг атрофидаги лалми ер майдонларини ўзбошимчалик билан сувли ерга ўзлаштириши натижасида Э.Бердиевнинг фермер хўжалиги ер майдонига сув етиб бормай, канал ўзанлари тозаланмай абгор аҳволга келиб қолади. Канал ўзанида бир неча йиллар давомида йиғилган лойқа  ўз навбатида сув оқимига салбий таъсир кўрсатади. Сувнинг керагидан ортиқ исроф бўлиши каналнинг бетон қисмига етказилган зарар ва албатта дарахт шох-шаббаларининг сув оқимини тўсиши натижасида сув керакли манзилга етиб бормаган. Қишлоқлар аҳолиси ва фермер ҳамда туман Иригация бўлимининг канал ўзани ва муҳофаза майдонига эътиборсизлиги туфайли аниқроқ айтганда йиллар давомида мавсумий ариқ зовурларни тозалаш ишларини вақтида ташкил қилмаганлиги сабабли Зум канали ачинарли аҳволга келиб қолган. Бу ерда фақат давлат ташкилотигина айбдор эмас. Ўтган йиллар давомида каналнинг муҳофаза майдонига сув бандлари ва ўзан ичига турли дарахтлар эккан аҳолини ҳам оқлаб бўлмайди.

              Маълумот ўрнида Зум каналини қайта таъмирлаш ва тиклашда сарф қилинадиган ҳаражатлар тўғрисида қисқача изоҳ: канал узунлиги 18.2 кмни ташкил қилади. Шундан бетон қопламали қисми 2 км, қолган қисми учун 8.436м3 бетон ишлари бажарилиши керак бўлади. Бу ишлар учун нақд 4 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланиши керак. Шу билан ҳам каналнинг ками битмайди. Йўл хизмати, канал ўзани ва атрофини тозалаш, яъни лой-тупроқ ишлари ҳамда сув оқимига таъсир кўрсатувчи дарахт шох-шаббаларини тозалаш учун 180.4 млн сўм маблағдан воз кечсакгина 60-65 % иш бажарилган бўлади. Лоток қисмини алмаштириш, сув иншоотларини таъмирлаш ва бошқа харажатлар учун 120.1 млн сўм маблағ сарфласак Дурсун ва Зум қишлоқлари ҳамда Э. Бердиевнинг фермер хўжалиги ер майдонларига  оби-ҳаёт етиб боради.


             Фермернинг 31 гектар ерига сув олиб бориш учун нима иш қилишди деган ҳақли савол туғилади. Демак, фермер ва қишлоқ аҳолисининг томорқасини сувлаш учун оз эмас нақд 8 миллиард сўм бўлса кифоя. Фермер ва аҳолининг димоғи чоғ. Келинг шу ўринда бир мулоҳаза қилайлик, 31 гектар боринки, қишлоқ аҳолиси томорқаси билан 70 гектар ер майдонни ўзлаштириш учун 8 миллиард сўм маблағни сарфлаш қанчалик тўғри. 

             Шунча маблағ эвазига Чиял ҳудудидан қарийиб 5000 гектар лалми ер майдонини ўзлаштириш имконияти бор. Энди ҳисоблаб кўрингчи, натижа ва даромад қай ҳолатда маҳаллий бюджетни бойитади. Хулоса ўзингиздан. 

Зум ва Дурсун қишлоқ аҳолиси хонадонида ҳар 5 та ҳовлидан 1 тасида кичик артизан қудуқлари қаздириб томорқасидан даромад олаётганлар талайгина. Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини эса 150 ва 151 артизан насослари қондирмоқда. Шунингдек томорқани сувлашга ҳам асқотмоқда.

Ўрганишларимизга кўра, Дурсун қишлоғида Зум каналидан ўша вақтларда 30 чоғли хўжалик томорқаси яшнаган. Бугун эса улар ер ости қудуғи (скважина)дан фойдаланган ҳолда яъни, электр насос ёрдамида сувга бўлган эҳтиёжини қондиришмоқда. Ҳудди шу каби Зум қишлоғида 80 га яқин хонадонда сув шилдираб турибди.


            Фермернинг мурожаати ечими хусусида мутасаддилар қандай иш тутишди бу саволга ҳам ойдинлик киритсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Э.Бердиевнинг фермерлик ер майдонига сув чиқариш учун унга банк кредити орқали артизан қудуғи қаздиришга амалий ёрдам бериш  энг мақбул эчим сирасига киради. Ҳатто бу таклифни Э.Бердиевнинг ўзи ҳам гап орасида қистириб ўтди.

Маълумот ўрнида: Таъмир талаб йўл эса 2020 йил дастур режасига киритилади...



O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR