Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Жума – “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”

--- 21-фев, 18:329 1 266
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботини  ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш мақсадида туман ЙҲХБ томонидан умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Маълумки, мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” ўтказилади. Шу муносабат билан Туман йўл патруль хизмати инспекторлари бугун эрта тонгдан ўз хизмат фаолиятини мактабларда ўқувчи болаларни йўлдан хавфсиз ўтишини таъминлашдан бошлади. 
Улар фуқаролик жамияти институтлари ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда ўқув муассасалари, йўловчи ташувчи ташкилотлар ва одам кўп тўпланадиган жойларда “Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилайлик” мавзусида тарғибот ишларини амалга оширишмоқда.
Аҳоли, айниқса, ёшларнинг йўл ҳаракати қатъий риоя этишларини таъминлаш, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тарқатма материаллар – қўлланма, буклетлар тарқатилди. Шунингдек, мактаб ўқувчиларининг сумкаларига махсус нур қайтарувчи воситалар ёпиштирилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР