Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Бош вазир коронавирус бўйича йиғилиш ўтказади

--- 16-мар, 08:359 1 584
Бугун, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Вирус Франциядан келган ўзбекистонлик аёлда аниқланди.
Вируснинг Ўзбекистонга кириши ортидан 15 март соат 13:00 да Вазирлар Махкамасида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтиши белгиланди.
Ҳозирда коронавирус аниқланган аёлнинг оила аъзолари ва у билан алоқада бўлганлар карантинга олинган. Шунингдек, аёл билан самолётда Тошкентга келганлар ҳам изоляция қилинган.
Маълумот учун, сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 156 740 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5839 нафари вафот этган, 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
INTERAKTIV XIZMATLAR