Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Фуқаролар мурожаати ҳамиша эътиборда

murojaatlar 24-мар, 11:419 645
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани "Қизилчовра" маҳалласи Эски Анҳор қишлоғида яшовчи Зулайхо Хайдаволова томонидан кўтарилган қишлоқдаги муммолар туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари тмонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Мурожаатда фуқаро қишлоқнинг ички хўжалик йўллари таъмир талаблиги, олиланинг ҳолидан маҳалла масъуллари хабар олмаганлиги ва ишсизлиги ҳамда  мактабнинг узоқлиги ҳақида ўз фикрларини қолдирган. Аниқланишича, "Қизилчовра" маҳалласи Эски Энҳор қишлоғидаги ички хўжалик йўлларига маҳаллий аҳоли ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ҳашар ташкил этилиб, йўлларга қош-шағал қопламаси ётқизилган ва фуқаро айтганидек абгор ҳолатда эмас. 

Фуқаро З.Ҳайдаволова "Аёллар дафтари"нинг 3 босқичи руйхатига киритилган. Маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Азиз Аққузиев томонидан маҳаллада ўтказилган хатолов жараёнида З.Хайдаволованинг бандлигини таъминлаш мақсадида унга субсидия асосида томорқасида иссиқхон қуриш ва тикув машинкасини субсидия асосида олиш орқали ўз бандлигини таъминлаш таклифи берилган ва фуқаро тикув машинкаси олишни маъқул кўрди. Асли тикувчи бўлган З.Хайдаволова ва унинг оиласи маҳаллада кам даромадли оилалар қаторига киритилмаган.

Бугунги кунда  З.Хайдаволава турмуш ўртоғи ва бир нафар вояга етган фарзанди билан бирга яшаб келмоқда. 12 сотиҳ томорқасида деҳқончилик қилиш имконияти бўлсада, деҳқончилик қилишни хуш кўрмайди. Томорқадан фақат икки бош соғин сигирларга ем-ҳашак олса бас. Рўзғор учун кетадиган сарф-ҳаражатлар эса оила боши ва З.Хайдаволаванинг мавсумий ишларда ишлаб топган даромадлари ортидан қопланади. 

Видеомурожаатда келтирилган асосий масала сифатида қаралган мактаб хусусида эса қўйидагиларни маълум қиламиз. Чироқчи тумани "Дўстлик диёри" маҳалласи Дўстлик қишлоғидаги 161-сонли мактаб қуввати 315 ўқув ўринга эга бўлиб, 2015 йилда қурилган ҳозирги кунда 676 нафар ўқувчи таълим олиб келмокда. Фуқаро мурожаатда келтирган Эски Анҳор қишлоғи ва 161-сонли умумтаълим мактаби орасидаги масофа бор-йўғи 4 км.ни ташкил қилади. Қишлоқ оралаб мактабга ўқувчилар борадиган йўл эса бундан ҳам яқинроқ. 

- 2022-2026 йилларга мўлжалланган Давлат дастурларига ушбу мактабга қўшимча 330 ўқув ўринли янги ўқув биноси қуриш таклифи берилган. Янги ўқув биносини шу ҳудуддаги мактабга олис масофадан  қатновчи ўқувчиларга қулайлик яратиш учун аҳоли мурожаатларига кўра, қуриш таклифи кўриб чикилади, - дейди туман Халқ таълими масъул ходими Деҳқонбой Алиқулов. - Давлат дастурлари босқичма-босқич амалга оширилиши бўйича  ваколатли вазирликлар, ҳокимият органлари, ишчи гуруҳлар томонидан ҳолат ўрганилиб, тасдиқланган  режа асосида қуриш белгиланади. Ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қолдирган З.Хайдаволованинг мурожаатида келтирилган важлар олиб борилган ўрганишлар давомида ўз исботини топмади.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR