Бугунги кунда бутун дунё халқлари ниҳоятда оғир синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Дунё ҳамжамиятини ўзига хос синовдан ўтказаётган коронавирус пандемиясини ортиқча хавотир ва саросималарсиз енгиб ўтишга ишончимиз комил.
Айниқса, ўқитувчилар шу кунларда ҳам ўқувчиларии бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида китоб ўқишга онлайн дарсларни мунтазам ўрганиб боришлари учун масъулият билан ёндошмоқда. “Халқни маърифатли қилиш – уни ахлоқий юксалтиришдир; уни саводхон қилиш - маданий камолотга етказиш демакдир ”, -деган экан донишмандлардан бири. Юксак саводхонлик эса, албатта, халқнинг китобхонлик даражасини ошириш, ёшларнинг китоб мутолаасига кўпроқ вақт ажратишлари орқали эришилади. Чунки китоб – тафаккур озиғи, китоб –буюк кашфиёт, китоб – улуғ неъмат, китоб – энг яқин дўст. Инсоннинг инсонлиги, олийлиги ҳам илму-урфон, маърифат биландир, аслида. Китоб инсоннинг онгу тафаккурини, маънавиятини, одоб-ахлоқини, дунёқарашини ўзгартириб юборади. Бир сўз билан айтганда, китоб инсон ҳаётида энг керакли, айтиш жоиз бўлса, сув билан ҳаводек зарур неъматдир.
Бугун уйда ўтириб фарзандларининг таълим-тарбиясига эътибор қаратаётган ота-оналар мактабнинг, жонкуяр ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнати, қадр-қиммати қанчалик юқори эканлигига яна бир бор тан бермоқдалар. Эртадан кечгача хизмат вазифасида, рўзғор ташвишида югуриб юрган ота-оналар фарзандларини билим олишга бўлган иштиёқларини ошириш учун ота-онанинг назорати, эътибори қанчалик зарурият эканлигини бугун дилдан ҳис этмоқдалар. Қўлларига китоб олиб фарзандлар даврасида китобхонлик маданиятини оширишга эътибор қаратмоқдалар. Бундай ҳолатни кўриб донишманд халқимизнинг “Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё, иллат излаганга иллатдир дунё” деган ҳикмати қанчалик ҳақиқат эканлиги, неча асрлар олдин айтилган бу ҳикмат бугун яна бир бор ўз моҳиятини намоён этганлигини дилдан ҳис этмоқдамиз.
Бугун халқимиз бир тан, бир жон бўлиб ҳукуматимиз раҳбарлигида Президентимиз раҳнамолигида бу пандемияни тезда бартараф этиш, мамлакатимизда тинчлик, хотиржамлик ва осуда меҳнат жараёнини қайта тиклаш борасида ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилмоқда. Олижаноб, саховатпеша инсонлар ўз маблағлари билан, ўқитувчиларимиз эса бир кунлик иш ҳақларини хайрия жамғармаларига ўтказиш орқали бу синовни енгиб ўтишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Тажрибали ўқитувчилар ўз фанлари бўйича масофадан туриб ўз ўқувчиларига билим беришда бор куч ва ғайратларини ишга солмоқдалар. Бундай инсонийлик фазилатлар халқимизга хос олижаноб қадрият эканлиги бугун ўз моҳияти билан яна бир бор намоён бўлмоқда.
Келинг азизлар, дунё ҳамжамиятини ўзига хос синовдан ўтказаётган коронавирус пандемиясини ортиқча хавотир ва саросималарсиз енгиб ўтишга ўз ҳиссамизни қўшайлик. Ишончимиз комилки, ушбу синовли дамлар халқимизни янада кучлироқ бирлаштиришга янада ҳамжиҳат бўлишга ундайди.