Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Уйда қолинг

--- 30-мар, 17:229 1 017

Уйда қолинг
“Болажоним боласи” дейди
Алла айтар онам боламга
“Кўзларимнинг жоласи” дейди
Болалигим қайтар танамга.
Тинглай туриб сал ўйга толдим
Оилам учун мен уйда қолдим.

Оиласидан йироқларда ким
Шифокорлар балли, яшанглар
Бу ҳам синов, юртда карантин
Буни ҳеч ҳам ҳазил билманглар.
Тушунсангиз бир гапни олинг
Уйингизда сиз энди қолинг.

Сиз, биз учун кимлар қайғуриб
Курашмоқда, атрофда ҳатар
Рўзғоридан оиладан кечиб
Оллоҳимга қилар таваккал.
Меҳнатлари куймасин билинг
Улар учун сиз уйда қолинг.

Эл учундир, балки, юрт учун
Керак бўлса дунё учун ҳам
Тўплаб туриб бир ерга кучин
Ватан учун нима қилсак кам.
Сабр қилиб, дуолар қилинг
Миллат учун сиз уйда қолинг.



Феруз Шомуродов ЎзМТДП Чироқчи туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари  туман Кенгаши депутати 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР