Ҳалқимизга хос хислатлардан бири бу поклик ва орасталикдир. Шу боис ҳам вақти-вақти билан халқ ўртасида ўтказиладиган ҳашар ва бошқа умумҳаракатлар одамларни ўзаро бирлашиб, меҳр-оқибатнинг кенг ёйилишига хизмат қилган. Ана шу анъанага кўра кеча юртимиз бўйлаб бошланган Умумхалқ ҳашарининг биринчи куни чироқчиликлар ҳам катта иштиёқ билан бошлашди. Тозалаш, орасталик ишлари билан бирга дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Маиший чиқиндилар чиқариб ташланмоқда.
Ҳалқимизга хос хислатлардан бири бу поклик ва орасталикдир. Шу боис ҳам вақти-вақти билан халқ ўртасида ўтказиладиган ҳашар ва бошқа умумҳаракатлар одамларни ўзаро бирлашиб, меҳр-оқибатнинг кенг ёйилишига хизмат қилган. Ана шу анъанага кўра кеча юртимиз бўйлаб бошланган Умумхалқ ҳашарининг биринчи кунини чироқчиликлар ҳам катта иштиёқ билан бошлашди. Тозалаш, орасталик ишлари билан бирга дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Маиший чиқиндилар чиқариб ташланди.
Юртимизда халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу борада маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар истиқлол даврида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъанага айланган.