ЧИРОҚЧИ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ФАРМОЙИШИ
Туманда Янги 2020 йил байрамига тайёргарлик кўриш, нишонлаш даврида жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, туман марказидаги фуқаролар гавжум бўладиган жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш мақсадида:
- Чироқчи шаҳри Хонжон кўчасидан ўтувчи 05070 КМК7 йўлининг 00 км дан 04 км гача бўлган оралиғида 2019 йилнинг 26 декабридан 2020 йилнинг 3 январигача автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чеклансин.
- Туман ЙХХБ (Ф.Янгибоев) йўлнинг транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланадиган қисмини махсус тўсиқлар билан чегаралаш ишларини ташкил қилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур фармойишни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишни таъминласин.
- Ушбу фармойишнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ў.Абдурахимов зиммасига юклансин.
Чироқчи туман ҳокими Х.Джураев
Чироқчи шаҳри,
2019 йил 25 декабрь