Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Саховат

--- 28-мар, 12:109 929


Ўзбекистон Халқ демократик партияси Чироқчи туман Кенгаши раиси Қучқор Ғаниев ташаббуси билан туманнинг Зарбдор ва Истиқлол маҳаллаларида истиқомат қилаётган  кам таъминланган оилаларга бир бош қорамол сўйилиб эҳсон тарқатилди. Мазкур хайрия тадбири ташкилотчилари Қучқор Ғаниев, Акромжон Боқиевлар, Равот қишлоғи оқсақоллари ҳамда маҳалла раислари Ўрол Холиёров, Эшқул Ашуровлар бўлишди. Туман бош имом хатиби Бекзод Нарқулов бошчилигида тадбир ташкилотчилари уйма-уй юриб, боқувчисини йўқотганлар, кам таъминланган оилалар, эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олишди.
Тадбир доирасида Зарбдор ва Истиқлол маҳалласида истиқомат қилаётган 100 га яқин оилаларга гўшт ва бир литрдан ёғ ҳамда озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР