Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Диққат: Нарх-навони асоссиз оширишга йўл қўйилмайди

--- 09-апр, 21:309 1 404

Юртимизда коронавирус қайд этилгач бозор ва озиқ-овқат дўконлари тирбанд бўла бошлади. 
Бу ҳолат Чироқчи туманидаги “учар тадбиркорлар”нинг тегирмонига сув қуйди. Айнан ана шундай тадбиркорлар аҳоли талаби ошганидан фойдаланиб, озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархини ошириб сотишга уринди. Аммо ҳар ишнинг жавоби бор. Назорат қилиниши аниқ.
Ҳукуматимиз томонидан жойларда нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик учун ҳар бир туман, шаҳар солиқ инспекциялари ҳамда вилоят солиқ бошқармаларида нархларнинг ўзгариши устидан назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди.
Бугун 9 апрель эрта тонгдан Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти вилоят бошқармаси вакиллари Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозорида бўлиб, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида маҳсулотлар нархларини қатъий назоратга олди.
Туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари, Деҳқон бозори маъмурияти маҳсулотлар нархлари сунъий равишда ошириб юборилишининг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўрмоқда. Барча озиқ-овқат маҳсулотлари етарли миқдорда захира қилингани боис нархлар сунъий кўтарилишига умуман йўл қўйилмайди. Савдо-сотиқ ишлари эса ҳеч қандай ваҳимасиз, тартибли, одатдаги кўринишда давом этиши учун амалий чоралар кўрилмоқда.
Бундай кунларни ҳамжиҳатликда, хотиржам ва сабр билан енгишга ҳаракат қилинса фойдалироқ бўлади. Даромад топишни ўйлаб адашган тадбиркорларимиз сафида, бу вазиятни теран англаган кўплаб тадбиркорларимиз виждон амри билан савдо қилиб харидорларнинг дуоларини олаётганини эътироф этиш жоиз.
Айни ҳолатда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти вилоят бошқармаси вакили Муҳаммад Бегалилев деҳқон озиқ-овқат бозоридаги маҳсулотлар нархларини сунъий равишда ошириб юбораётган тадбиркорлардан аввало виждон амрига амал қилишини сўради. М.Бегалиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари деҳқон озиқ-овқат бозоридаги нарх-наволар билан танишар экан ижтимоий тармоқларда тарқалган "КАРТОШКА" воқеаси хусусида тўхталиб, бозор маъмурияти вакилларига назоратни кучайтириш кераклигини айтиб ўтди. Айни кунда бозорда картошка нархи 3 500 сўмдан 4 500 сўмгача сотилмоқда. 
Маълумот учун "Қишоқ хўжалиги махсулотлари ярмаркаси" да ҳар куни ўртача бир тоннадан ошиқроқ картошка махсулоти арзон нархларда сотилиши йўлга қўйилган.
Фуқароларимиз ҳам айни вазиятни чуқур ва тўлиқ ҳис этиб, ортиқча ваҳимага берилмасликни тушуниб турибди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишнинг ўзи етарли.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR