Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туман прокурорининг тумани халқига МУРОЖААТИ

--- 13-апр, 12:049 1 474
Тартиб-қоидага амал қилинг - Сизнинг ва яқинларингизни соғлиғи ўз қўлингизда. Уйда қолинг !!!
Бугунги кунда бутун дунё давлатларига тарқалиб келаётган коронавирус эпидемияси бизнинг жонажон ватанинимиз Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Юртимизда ушбу вирусни тарқалишига қарши олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан  бизни ўлкамизга ҳам кириб келди.Ўзбекистонда биринчи каронавирус эпидемияси билан касалланган шахс аниқланган жорий йилнинг 15 март кунидан карантин эълон қилиниб, барча фуқароларга каратиннинг тартиб-қоидари ҳар дақиқа ҳар соатда тушунтирилиб борилишига қарамасдан, ўзини ва яқинларини ҳаётини хавф остида қўйиб ушбу қоидаларга бўйсунмасдан келаётган фуқароларимиз минг афсуски, жуда ҳам кўплаб учрамоқда.
Ваҳоланки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
 54-моддаси қайта таҳрирланиб, унга кўра, карантинли инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бароваригача, яъни, 1 млн 115 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. 
Шу боис, фуқароларимизга зарурат бўлмаса, уйдан чиқмасликка, ўз эъҳтиёжлари учун озиқ-овқат ёки бошқа мақсадда уйдан кўчада чиққанда карантин қоидалига риоя қилиш лозим ҳисобланади. Оилангизнинг соғлиғи ўз қўлингизда, уни ўз вақтида авайлаб асранг, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг.
Жамиятда шундай инсонлар борки, ҳақиқатга яқин бўлмаган ёлғон маълумотларни одамлар орасига тарқатиб, фуқароларда ваҳима, қўрқувни келтириб чиқариб иғво тарқатиб юради. Бундай инсонларни айни барча бир вирусга қарши курашиб уни ҳеч бир инсонга юқтирмасдан ҳаммани соғлиғи ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиб келаётган бир вазиятда ёлғон маълумотларни тарқатиб келаётганлар ҳам жуда кўплаб учраб турибди. Ҳурматли юртдошлар каратин даврида турли хил ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун қонунда жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2445-моддасида Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда (яъни, 44 млн 600 минг сўм ) жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши, бундан ташқари, мазкур кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатган шахсга нисбатан, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган. 
Шунингдек,  Жиноят кодексининг 257-моддасида Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида Давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган. Ушбу ҳаракатларни содир қилган ҳар бир шахсга жазо муқарар.
Азиз юртдошлар карантин даврида белгиланган қоидаларга қатъий амал қилинг, Сизнинг ҳаракатингиз нафақат оила аъзоларингиз, балки минглаб инсонларнинг ҳаёти соғлиғи билан чамбарчас боғлигини унутманг! Барчамиз бирга карантин қоидаларига амал қилсак, метин иродали ўзбек халқини ҳеч бир куч енга олмайди. Унутманг! Сиз учун юртбошииз бошчилигида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тиббиёт ходимлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари туну-кун меҳнат қилмоқда, буларнинг меҳнатини, карантин қоидарига риоя қилган ҳолда қадрланг. Уйда қолинг!!!

Б.Х.Худойқулов
Чироқчи туман прокурори 
адлия кичик маслаҳатчиси                 
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR