Ишонч телефони:

8 (375) 56-22-002

Чироқчида “Фидокор ёшлар” жамоатчилик гуруҳлари иш бошлади

--- 16-апр, 09:059 338
Мудофаа ишлари Чироқчи туман бўлими бошлиғи Шуҳрат Суюнов бошчилигида "Фидокор ёшлар" жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилди. Муддатли ҳарбий хизматга бориш ҳар бир йигитнинг Ватан, оиласи олдидаги муқаддас бурчдир. Зеро, бугунги синовли кунларда йигитлик бурчини адо этишга чоғланган чироқчилик ёшлар кўринмас душманга қарши жангга отланишди.
Чироқчи туманининг ҳар бир маҳалласида “Фидокор ёшлар” жамоатчилик дезинфекция гуруҳлари аҳоли хонадонлари, маҳалла кўчалари, корхона, ташкилот ва муассасаларда белгиланган санитария талаблари асосида дезинфекция ишларини олиб боришмоқда. 
Ўзбекистон Республикасида коронавирус бўйича карантин жорий этилиши муносабати билан, аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш ва COVID-19 вируси инфекциянинг тарқалишини олдини олиш мақсадида кўп квартирали уйлар, уйларга туташ ҳудудларни дезинфекциялаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Дезинфекция тадбирлари "Фидокор ёшлар"  гуруҳи томонидан туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда.
Айни вақтда кўп квартирали уйларни босқичма-босқич дезинфекция қилиш тадбирлари давом эттирилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР