Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи ҳокими уюшмаган ёшлар муаммосини ҳал этишга киришди

--- 30-май, 10:529 1 288


Чироқчи  тумани ҳокими Хуррам Жураевнинг ёшлар билан навбатдаги мулоқотида туманнинг чекка қишлоқларидан бири — Чилжувут қишлоғида  яшовчи уюшмаган ёшлар муаммоси тингланди. 

Очиқ ва самимий рухда кечган мулоқотда  уюшмаган ёшлар муаммосини ўрганди. Қишлоқ ёшлари ҳоким билан мулоқотда айни кунда қишлоқда ёшларнинг ишсизлик муаммоси ҳақида сўз очиб, муаммоларни бартараф этишда кўмак сўради. Туман раҳбари Х.Жураев Чилжувут қишлоғининг лалми ерларида интенсив усулда  томчилатиб суғориш йўли билан боғ яратмоқчи бўлган ёшларга давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.  
Ҳозирда қишлоқнинг лалми ер майдонларида 50 гектар томчилатиб суғориш асосида узумзор ташкил этилган бўлса, йил якунигача яна 400 гектардан ошиқ лалми ерлар ўзлаштирилиб боғзорлар ташкил қилинади. Мазкур боғларни яратишда берилаётган имкониятлар эса ҳар бир ёшга катта кўмак бўлади, десак муболаға қилмаган бўламиз. Бинобарин, артизан қудуқлари қазиш ва серҳосил кўчат турларини етказиб бериш махсус ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Ёшлардан фақат кўчатларнинг парваришига алоҳида эътибор қаратиш ва даромад манбаини яратиш талаб қилинади, -дейди туман ҳокими ёшлар билан учрашувда.

Лалми  экин майдони ғайрат-шижоатли ёшларга тақсимлаб берилиши ортидан иккита муҳим масала ҳал қилинмоқда. Биринчидан, ёшлар бандлиги кўзда тутилган бўлса, иккинчидан, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш имконияти яратилди.

Ҳоким ва ёшлар мулоқотида туман раҳбари ёшларга ер олиб, боғзорлар яратиш ва шахсий даромадларни оширлари учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR