Ана шундай мард ва жасур ўғлонлар орасида айни вақтда Чироқчи туманида истиқомат қилувчи Жўра бобо Ёдгоров, Абдухолиқ бобо Боймиров, Жуманиёз бобо Хўжаёров, Эргаш бобо Қўшвақтовлар ҳам бор эди. Бугун туман ҳокими Хуррам Жураев Тошли маҳалласида яшовчи Жуманиёз бобо Хўжаёровнинг хонадонида бўлди. 102 ёшни қарши олаётган Жумаеиёз бобони 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан самимий қутлади.
Туман раҳбари билан суҳбатда Жуманиёз ота уруш вақтларини, ўзи қон кечиб елкама-елка жанг қилган сафдошларини, фронтда ўтказган кунларини ёдга олди.
Туман ҳокими томонидан уруш фахрийсига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан юборилган медал, ташаккурнома, 10 миллион сўм миқдорда пул маблағлари ҳамда
"Ўзбекистонлик иккинчи жахон уриши қахрамонлари, Ўзбекистон ҳалқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси" номли китоблар тўплами;
Россия Федерацияси томонидан юборилган ғалабанинг 75 йиллиги медали;
Чироқчи туман ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган эсдалик совғалари топширилди.




















