Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ватанпарварлик нима ўзи? У қандай тушунча...

--- 21-апр, 12:409 2 353

Бугун синовли кунларни бошдан кечираётган вақтимизда кимдир савоб учун ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрам қўлини узатмоқда. Шифокорлар туну-кун мижжа қоқмай дардмадлар дардига шифо топмоқда. Яна кимлардир вирус тарқалиши учун оиласидан узоқда Ватан учун хизмат бурчини адо этмоқда. Бир сўз билан айтганда бугун бутун ўзбек халқи бирдам бўлиб хавфли вирусга қарши курашмоқда. Мана Ватанни севиш.


Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ношукур бандаларнинг қилаётган ғайирлиги ҳақида кўп ва хўп эшитаяпмиз, кўраяпмиз ҳатто, гувоҳи ҳам бўлямиз.  Бу билан нима демоқчиман. Ҳой инсон шундай вазиятда қўлингдан ёрдам бериш келмаса, ёмонлик ҳам қилма. Бироқ, бу “курмак”ларнинг моғорлаган фикри ҳамиша ёмонлик қидириш билан оввора бўлиб қолаверади.
Дарҳақиқат шундай. Яқинда ижтимоий тармоқларда шундай хабар тарқалди. “ҚАШҚАДАРЁ – “Ун 185 минг эмас, 250 минг сўм!” ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан мурожаат йўлламоқдаман. Яқинда Озодликда Чироқчида ун нархи 185 минг сўмга чиққани ҳақида хабарга кўзим тушди. Шу нархда бўлса ҳам олишга тайёрман. Аммо 19 апрель куни бозорда бир қоп ун 250 минг сўм эканига ўзим гувоҳ бўлдим. Дўконларда эса 300 минг сўм...” 
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бўлими бошлиғи Бахриддин Азизов ва унинг жамоаси, туман солиқчилари ҳар куни тумандаги деҳқон озиқ-овқат бозорларига бориб, тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш билан бирга, маҳсулотлар нархларининг қатъий назоратга олиниши, агарда нархларни сунъий ошириш ҳолати кузатилса жавобгарликка сабаб бўлиши хусусида тушунтириш тарғибот ишларини олиб боришмоқда. 
Хўш қаерда ва қайси дўконда уннинг нархи 250 мингдан 300 мингга кўтарилди. Мана  шу саволга ойдинлик киритиш мақсадида бозорга харидор сифатида бордим. Озиқ-овқат нархлари билан бирма-бир қизиқиб чиқдим. Уннинг нархи қанча? Кузатишларим давомида дўконларда фақат қозоқ уни борилигига амин бўлдим. Чунки арзон нархдаги ун махсулотлари бозорга эмас аксинча, аҳоли манзилларига етказилмоқда.  Маҳаллий тадбиркорлар томонидан қўшни давлатда ишлаб чиқарилаётган мазкур ун бозорларимизга кириб келгунича йўл ва бошқа харажатлар билан 190 мингдан 210 минггача сотилаётганлигининг гувоҳи бўлдим. Айни кунларда тумандаги ҳар бир маҳалла ва қишлоқларга 125 минг сўмдан ун махсулотлари етаказиб берилаётгани эса аҳолига янада қулайлик яратмоқда. Турли иғволар тарқатиш ва ваҳима кўтаришга асос йўқ. Иғвогарларнинг иши эса ўз йўлига...
Бир ноинсоф “ҳақиқатгуй” томонидан ижтимоий тармоқларга асоссиз маълумотнинг жар солиниши ҳақиқитга яқинми? Чироқчи туманида карантин эълон қилингандан сўнг қанча ун бепул тарқатилди, қанчаси арзон нархда сотилди. “Ҳақиқатгуй”лар учун кўзбуямачилик саналган рақамларга мурожаат қилганимизда. 45 тоннадан ошиқ ун махсулотлари ва 4 тоннага яқин ёғ махсулотлари ҳамда бошқа бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар томонидан бепул етказиб берилган ва берилмоқда. Бундан ташқари тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларда ун, ёғ ва бошқа турдаги озиқ овқат маҳсулотлари тадбиркорлар томонидан ва туманда ташкил қилинган кўчма савдо дўконлари орқали арзон нархларда олиб бориб сотилиши йўлга қўйилган. 
Юқоридаги маълумотларнинг қанчалик асосли эканлигини билиш мақсадида 
Прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими бошлиғи Бахриддин Азизов билан учрашдик ва биргаликда бозор бўйлаб нарх наволар билан танишдек. - Аввало, шуни айтишим керакки, бу асоссиз хабар. Бу шунчаки ёлғон эмас, балки бўхтондир. Негаки, биргина 19 апрель санасининг ўзида айнан 20 тонна ун ва 2 тонна 600 килограмм ёғ маҳсулоти кам таъминланган оилаларга бепул тарқатилди. - Бугунги кунда  ун ва озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талаб олдингига қараганда анчайин ошган. – Лекин ҳукуматимиз томонидан қайта-қайта озиқ-овқат заҳираси етарлича эканлиги таъкидланиб, ҳатто чекка ҳудудларда ҳам  арзонлаштирилган кўчма савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилган бўлишига қарамай, ношукрчилик қилаётганлар ҳам учраб турибди. 
- Туман ҳокими томонидан бозор ва савдо мажмуаларида нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш борасида олиб бораётган чора-тадбирлари биргана "иғвогар"нинг сўзлари билан йўққа чиқмайди, албатта. Ҳар куни эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларининг тарқатилиши, бундан ташқари томорқаси бўш турган аҳолига ҳаттоки, экин кўчатлари етказиб берилаётгани шунчаки, кўзбуямачилик учун қилинаётган ишлар эмас,-дейди Бахриддин Азизов. - Бир ёқадан бош чиқариб, бир-бирини қўллаб- қувватлаш керак бўлган бир пайтда халқ орасига ғаламислик уруғини сочиш инсон зотига муносиб иш деб бўлмайди. 
Халқ корига яраш, аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги, прокуратура, ИЖҚК департаменти билан биргаликда аҳоли эҳтиёжига кўра, ҳудудларга ун маҳсулоти етказиб берилмоқда. Негаки, энди ун маҳсулотлари ҳудудларга биржа савдоларисиз  бир маромда етказиб берилади. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, уннинг нархи сунъий равишда оширилишига чек қўйилди. Шунингдек, ун маҳсулотлари етказиб берилиши ҳамда нархларнинг шаклланиши солиқ, ва ҳуқуқни   муҳофаза қилиш органлари томонидан қатъий назоратга олинган.
Минг афсуслар билан айтамизки, орамиздаги баъзи ношукур, боқиманда, ноинсоф одамлар учун шунча қилинаётган  амалий ишларнинг барчаси кўзбуямачилик. Инсон инсон бўлибдики, уларнинг орасида ҳамиша пуч ва сараклари ҳам топилган. Бундан кейин ҳам топилади. Уларнинг бу қусури сабаб, уларга Ватан деган муқаддас тушунча ҳамиша бегона бўлиб қолаверади.

Чироқчи туман ҳолкимлиги ахборот хизмати
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR