Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Мурожаатлар эътиборда!

murojaatlar 12-июн, 21:389 898
Бугун "Bastion" телеграм каналида Чироқчи туманининг "Олмазор" маҳалласи фуқаролари томонидан йўлланган мурожаат эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4201-сонли карорига асосан Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги Хумо, Жар ва Олмазор МФЙлари худудида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши белгиланган. 

Аниқланишича, мазкур қарорга асосан Чироқчи тумани "Олмазор" маҳалласида маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси ҳамда пиёдалар йўлакчаси қурилиши кўзда тутилган. 

"Олмазор" маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида қурилиш ишлари якунланиб ички фасадини таъмирлаш, электр монтаж ишлари Қашқадарё вилоят “Ягона буюртмачи” ИК томонидан пул маблағлари молиялаштирилмаганлиги сабабли якунига етмасдан келмоқда. 

Лойиҳа смета-хужжатларига асосан молиялаштирилган 1,5 км пиёдалар йўлакчасида қурилиш ишлари якунланган ва туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилган.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR