Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани халқ таълими бўлими 5-сонли умумтаълим мактабининг янги ўқуб биноси қурилиши нима сабабдан тўхтаб қолганлигини очиқлади

murojaatlar 25-окт, 14:429 1 289
Куни кеча, блогер Одил Элмурод ўзининг "elmurodblog" телеграм каналида Чироқчи тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида қўшимча янги ўқув биноси қурилиш ишлари тўхтаб қолганлиги юзасидан танқидий видеоматериал эълон қилди.
Аниқланишича, блогер мактабнинг янги ўқув биноси қурилиш ишлари нима сабабдан тўхтаб қолганлиги юзасидан туман Халқ таълими бўлимининг Махсус таъмирлаш ва эксплуатация  хизмати бош муҳандиси Деҳқонбой Алиқуловдан интервюь олган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоматериалда мактаб ўқитувчилари ҳам ҳолат юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтган. 

Туман Халқ таълими бўлими вакили Деҳқонбой Алиқулов интервюсида қурилиши белгиланган мактабнинг янги ўқув биноси қурилиш ишлари нима сабабдан тўхтаб қолганлиги ва қурилиш ишлари қачон давом этиши хусусида батафсил маълумотлар берган. Бироқ, блогер бўлим масъул вакилнинг интервюсида берган маълумотларини нотўғри ва нохолис ахборот тарқатиш мақсадида фойдаланган. Ижтимоий тармоқларда мазкур видеоматериал эълон қилингандан сўнг Д. Алиқулов блогер билан боғланади ва унга берган маълумотлардан нотўғри ва нохолис фойдаланганлиги сабабини сўрайди. Бу вазиятни блогер ёрдамчилари эътиборсизлиги дея, Д.Алиқуловга очиқлайди.

Қурилиши тўхтаб қолган мактабнинг янги ўқув биноси қурилиш ишлари қачон бошланиши ва нима сабабдан қурилиш ишлари тўхтаб қолганлиги юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз. Чироқчи тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби қуввати 320 ўринга мўлжалланган ва ҳозирда мактабда 915 нафар ўқувчилар таълим олишмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига 2022 йилнинг 21-22 апрель кунлари уюштирган ташрифлари давомида ва Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берилган топшириқлар ижроси доирасида 35-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари қурилиши учун қўшимча маблағ ажратиш тўғрисида топшириқлар берилган. Мазкур топшириққа кўра, маълум бир объектлар қурилиши республика бюджети ҳисобидан ва яна маълум бир объектлар қурилиши Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 
Бугунги кунда республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган объектларда қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган ижтимоий соҳа объетларининг қурилиш ишлари молиялашмаганлиги сабабли тўхтаб қолган. Хусусан, 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг янги ўқув биноси қурилиш ишлари ҳам. 

Мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим ва тарбия олишлари, дарс машғулотларини тўлиқ ўзлаштириши учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида туман Халқ таълими бўлими томонидан мактабдан 1 км масофада жойлашган 4-сонли касб-ҳунар мактабининг бўш турган ўқув хоналаридан вақтинча фойдаланиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу ерда мактабнинг юқори синф ўқувчилари таълим-тарбия олишади.  
Мактабда 2022 йил якунигача, 520 ўринли қўшимча 3 қаватли янги ўқув биноси қурилиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган эди. Мактабнинг янги ўқув биносининг қурилиш ишлари 2022 йилнинг 4-чорак ва 2023 йилнинг 2-чораги оралиғида якунланиши режалаштирилган. Мактабнинг янги ўқув биноси қурилиши лойиҳа-ҳужжатлари тайёрланган. Лойиҳа ҳужжатларига кўра, 10 млрд 900 млн маблағ эвазига қурилиши режалаштирилган янги ўқув биноси замонавий кўринишда 3 қаватли 540 ўринга мўлжалланган.

Фарҳод Жуманов,
Чироқчи тумани халқ таълими бўлими мудири.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR