Ишонч телефони:

+9989хххххххх

Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимлари билан муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга

--- 10-июн, 18:099 301
#Биласизми

Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимлари билан муносабатларда қуйидаги 
ҳуқуқларга эга:
ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асослари ҳамда қоидаларнинг қайси банди бузганлиги тўғрисида тушунтириш беришни талаб қилиш;
транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;
хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;
ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (тақиқланган белги мавжуд ҳудудлардан ташқари);
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;
содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;
ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;
ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;
асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;
ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;
ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш;
маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;
ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва бошқа иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;
ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган маъмурий баённома устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш;
ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Январь 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР