Бугун вақт ва макон танламайдиган тушунчалардан бири ҳам бу-саховат ва кўмакдир. Ҳа, олий ҳиммат юртдошларимиз зиммасида мамлакат иқтисодиётига ҳисса қўшиш, шунингдек, айни пайтда уйда қолган аҳоли, айниқса, эҳтиёжмандлар корига ярашдек масъулиятли, хайрли юмушлар мужассам. Синовли кунларни енгиб ўтишда чироқчилик тадбиркору фермерлар, корхона вакиллари халқимизга хос юксак фазилатларни намойиш этишмоқда.
Чироқчи туманида ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар кўлами ортаяпти. “Саховат ва кўмак” хайрия жамғармасига тадбиркорлар ва ташкилотлар томонидан қисқа вақтда хайрия маблағлари келиб тушмоқда. Туманда ушбу маблағларни умумлаштириш ва тасарруф этиш бўйича штаб фаолияти ҳам йўлга қўйилди.
Яна шундай бир жамғарма борки, унинг маблағларини чироқчилик тадбиркор Жамшид Бобонов эҳтиёжманд оилаларга етказмоқда. Гап Қўшма Штатларда юрган ўзбек йигитлари томонидан ташкил этилган "Give to Get" жамғармаси ҳақида кетмоқда. Синовли кунларда юртдошларига ёрдам беришни кўнглига тугган ватандошларимизнинг хайрияларини Жамшид Бобонов ўз эгаларига етказмоқда. "Яхшиликка шошилинг" акцияси доирасида кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бир марталик 400 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари эҳсон қилинмоқда. Куни кеча туманнинг Дам ва Паканди маҳалла фуқаролар йиғинида яшаётган эҳтиёжмад оилаларга жамғарманинг бир марталик эҳсонлари тарқатилди.

-Ҳозирги оғир пайтда аҳолининг эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож қатламларига ёрдам қўлини чўзиш, уларни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қувватлаш биз тадбиркорларнинг бурчимиз. Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусига биз ҳам лаббай деб жавоб бердик. Умуман олганда ҳеч бир чироқчилик тадбиркор бундай хайрли ва эзгу ишда четда турмайди, -дейди Жамшид Бобонов.
Нафақат мамлакатимзда, балки, Чироқчи туманида ҳам шу каби эзгу ишларнинг кўлами муборак рамазон ойига ҳамоҳанг равишда тобора кенгайиб бораверади.