Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида ҳам “Саҳоват ва кўмак” лойиҳаси старт олди

--- 27-апр, 18:229 1 060
Муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Саҳоват ва кўмак” лойиҳаси Чироқчи туманида ҳам қизғин кутиб олинди. Эл-юрт ташвишига бефарқ бўлмаган тадбиркорларимиз ўзлари мурожаат қилиб, лойиҳада иштирок этиш истагини билдирётганлиги қувонарли ҳол. 
Бугун тадбиркор Жамшид Бобонов томонидан "Яхшиликка шошилинг"  жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги Кишмиштепа ва Навоий маҳаллаларида яшаётган кам таъминланган боқувчиси йўқ 16 та оилага 400 минг сўмдан ёрдам маблағлари етказиб берилди. Ҳомийлик маблағини илк бор олган оилалар бу каби эътибордан кўзларига ёш олиб, ҳомийлар ва ташкилотчиларни дуо қилмоқдалар.
Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган “Саҳоват ва кўмак” марказий шаби томонидан туман маҳаллаларидаги рўйхатга олинган оилаларга ун ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Штаб томонидан маҳаллаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатилиш жараёнлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР