Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Зарбдорликларнинг оқова суви билан боғлиқ муаммоси бартараф этилди

--- 03-май, 18:219 1 461


Чироқчи тумани Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг оқова сувга бўлган эҳтиёжи ўз ечимини топди. 
Жойлардаги камчиликлар ва таклифлар, аҳолини ўйлантираётган масалаларини улар билан юзма-юз мулоқотлар жараёнида ҳал этилаётганлиги яхши натижа бераётир.
Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгаши депутати Ғанишер Имомқулов ўзи сайланган ҳудуддаги аҳоли вакиллари билан кундалик ҳаётда учраётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. 
Депутатнинг саъй-ҳаракати билан маҳалла аҳолиси ҳамжиҳатликда хонадонларида томорқачиликни ривожлантириши учун маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи катта анҳор каналигача ҳашар йўли билан ариқ қазишни бошлашди. 
– Қишлоғимиздаги томорқалар сувсизликдан ёзнинг иссиқ кунларида қақраб қоларди.  Қишлоқ аҳолиси билан ҳашар уюштириб сув йўлини очишни бошладик. Мана қишлоққа оби-ҳаётни олиб келдик. Энди томорқаларда деҳқончилик қилиб рўзғоримизга қўшимча даромад олиб келиш имкониятига эгамиз, -дейди депутат Ғ.Имомқулов.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
INTERAKTIV XIZMATLAR