Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Сизга хизмат кўрсатишдан хурсандмиз! Микрокредит банк

--- 18-май, 19:289 1 207

Микрокредит банк АТБ Чироқчи филиали банкоматлар олдидаги навбатларга муносабат билдириб, нақд пул танқислиги бўлмаслигини маълум қилди.
18 май душанба куни, Чироқчи  шаҳридаги банкоматларда пластик карталарни нақтлаштириш учун навбатлар, одамларнинг омма бўлиб нақд пул олиши кузатилди, ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги оломоннинг сурат ҳамда видеолари тарқалди. Микрокредит банк Чироқчи туман филиали  ҳолат юзасидан фуқароларга мурожаат йўллади.

«Аҳолимизга мурожаат қилиб, нақт пул олиш учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда оралиқ масофани сақлашингизни сўраймиз. Банкоматларимизда нақд пул олиш имкониятини мунтазам таъминланишини маълум қиламиз.

Фақат зарурат бўлган ҳолатларда кўчага чиқинг, одамлар билан оралиқ масофани сақланг, санитария-гигиена талабларига риоя этинг ва бу билан ўзингиз ҳамда яқинларингиз саломатлигини асранг!», Фуқароларга банк карталарини нақтлаштириш имкониятини ошириш мақсадида банк томонидан  тўлов терминаллари ва банк кассалари орқали ҳам пул нақдлаштириш имконияти яратилган, — дейди Микрокредит банк АТБ Чироқчи туман бошқарувчиси Зафар Файзиев. 

Аввал ҳам банк маъмурияти фуқароларга  бир-бирларидан масофа сақлаган ҳолда навбатда туришни илтимос қилган эди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR