Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Хорижга ишга жўнатиш бўйича яна бир фирибгарлик

--- 19-май, 20:299 1 087

2015  йилнинг ноябр ойи ўрталаридан 2017 йилнинг март ойи бошларигача Чироқчи  туманида 42 ёшли Ш.Э бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишини ваъда қилган. 
Кореяга жўнатишни ваъда қилган фуқаро бўйича тергов тафсилотлари: фуқароларнинг миллионлаб маблағи ишлатиб юборилган
Маълум бўлишича, фуқаро Ш.Э Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган ҳолда беш нафар фуқародан 21 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги маблағини ўзлаштирган.
Фуқаро Ш.Э га нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳужжатларига кўра, Ш.Э чет элда ишлаш истагида бўлган фуқароларни чет элда яхши ишлаш шароитини яратиб бериш билан қизиқтирган.
2015 йилнинг ноябр ойи ўрталаридан 2017 йилнинг март ойи бошларигача 5 нафар фуқародан 21 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ўзлаштирганлиги фош бўлди. Ўғри бўл инсофли бўл деганларидек, Ш.Э томонидан чув тушган фуқаролар алданганлигини билган сўнг унинг уйига қатнай бошлайди. Бу орада Ш.Э таниши Ш.Қга удан 4 кишини хорижга юбораман деб олган 15 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги маблағнинг 7 минг долларини қайтиб беради. Қолган маблағни эса кейинроқ бераман дея Ш.Қга  ваъда беради. Худди шунингдек, Х.Адан олган 6 минг АҚШ долларининг 4 мингини эгасига қайтиб берган Ш.Э ҳар доимги баҳоналарни қалаштириб Х.Анинг  кўнглини пуч ёнғоққа тўлдириб кузатиб қўяди.
Суд мажлисида судланувчи томонидан содир қилинган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг шахси, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалиги, ижтимоий аҳволи ва оилавий шароити, уч нафар фарзанди борлиги, айбини тушуниб етганлиги, жиноят содир этиш пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атвори ҳамда жазони енгиллаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан айбли деб топилди.
Ҳурматли тумандошлар! Огоҳ бўлинг! Муаммонгизни ҳал қилишини билдирган тўғри келган одамга ишонманг!

Ў.Расулов
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди судъяси

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR