Паррандачиликда туяқуш боқиш янги йўналишлардан бири бўлиб, бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ривожланиб бормоқда. Чироқчи тумани Хумо маҳалла фуқаролар йиғини "Эргашов Руслан" маъулияти чекланган жамиятида ҳам маҳаллий шароитда туяқуш боқиш борасида яхши тажриба шаклланган.
Туман ҳокими қарори билан озуқа базасини яратиш учун ер ажратилди. Шу тариқа ушбу экин майдонларида беда, маккажўхори етиштирилмоқда. Эътибор ва рағбатдан мамнун тадбиркор тухумдан жўжа очириш, туяқушни тўлиқ маҳаллий шароитга мослаштириш, инкубаторий ва лаборатория фаолиятини замонавий мезонлар асосида ривожлантириш, хомашёни қайта ишлаш сингари фаолият турларини кенгайтириб бормоқда.
– Айни пайтда республикамизнинг барча ҳудудларида туяқуш боқишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда, – дейди жамият таъсисчиси Руслан Эргашов. – Туманимизда Қора Африка страуслари боқилмоқда, парранданинг бу тури 50 йил яшайди ва камида 30-35 йил тухум беради. – Бир ойда битта туяқуш 10-15 та тухум қўяди. Лаборатория шароитида барча тухумларини очириш мумкин. Инкубаторий шароитида 40, туяқуш ўзи босиб ётганида 60 кунда жўжа тухумни ёриб чиқади. Атиги икки ҳафтада маҳаллий шароитга мослашади. Туяқуш боқишни йўлга қўйиш оилалар учун ҳам қулай, ҳам даромадли бизнеслардан биридир.
Туман прокурори ўринбосари Малик Ортиқов ва Маҳаллий Кенгаш депутати Фарход Жумановлар тадбиркор Руслан Эргашовнинг амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишишди. Тадбиркорнинг келгусидаги режалари билан қизиқди.