Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Деҳқон учун ҳар бир кун ғанимат

--- 26-май, 17:289 1 400
Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кластер усули йўлга қўйилди, экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда.

Айни кунларда Чироқчи тумани  деҳқонлари ғўза парваришида  мавжуд имкониятларни  инобатга олиниб, бу борадаги ишларни қисқа муддатларда, сифатли амалга оширишга муҳим эътибор қаратиляпти.

4-сектор ҳудудидаги Д.Сафаров ҳудуди  экин майдони катта ҳудудларидан бири ҳисобланиб, туманнинг қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб улуш қўшади. Туман қишлоқ хўжалигида барча агротехник тадбирлар яхши йўлга қўйилганлиги боис пиллачилик, пахтачилик, ғаллачиликда юқори натижалар қўлга киритиб келинмоқда. 

Бугун  4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Бахтиёр Усмонов Д.Сафаров ҳудудидаги “Эркин Ниҳол” фермер хўжалиги даласида фермерлар билан ғўза парваришида кечиктириб бўлмайдиган агротехник чора-тадбирларга бағишланган кўргазмали-семинар ўтказди, албатта карантин қоидаларига амал қилган ҳолда.

“Эркин Ниҳол” фермер хўжалиги пахта ва ғалла етиштиришда катта тажрибага эга. Ҳар йили шартномалар ортиғи билан бажарилиб, фермер яхши даромад кўрмоқда.

-Деҳқон учун ҳар бир кун ғанимат, -дейди фермер хўжалиги раҳбари.- Чигитни вақтида экиш мўл ҳосил гарови эканлигини яхши биламиз.  Ғўзага биринчи ишлов беришни ҳам бошлаб юбордик. 
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR