Туман ИИБ ФМБ хабар беришича бугун 11 январь Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасида ЙПХ катта инспектори сержант Н.Ярматов хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўзи йўл ҳаракати қоидасига амал қилмади.
Микрокредитбанк рўпарасида 3.27-йўл белгисига амал қилмасдан тўхтаб турган Лабо русумли 70 J 787 ОА давлат рақамли автомашина ҳайдовчисига йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасига амал қилмаганлигини тушунтириб, ҳайдовчи Ш.Нуримовга нисбатан Маъмурий баённома расмийлаштириш мақсадида ўз бошқарувида бўлган Спарк русумли 70 G 878 ОА давлат рақамли шахсий машинасида мажбурий тўхташ ишорасини ёққан ҳолда тўхтайди.
ЙПХ инспектори Н.Ярматов ҳайдовчи Ш.Нуримовнинг йўл ҳаракати қоидасини бузганлигини тушунтириб ундан тегишли ҳужжатларини тақдим этишини сўрайди. ЙПХ инспекторига автомашинани бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим эта олмаганлиги сабабли ҳайдовчи Ш.Нуримов бошқарувида бўлган автомашинани вақтинча жарима майдонига олиб кетаётган вақтида ҳайдовчи инспекторга қаршилик қилиб йўлда тушиб қолади.
Шундан сўнг ҳайдовчи Ш.Нуримов қоидабузарлик содир этган жойига яъни, Микрокредитбанк олдига қайтиб келади. 3.27-йўл белгисига амал қилмасдан тухтаб туриш қоидасини бузган ЙПХ инспектори Н.Ярматовнинг Спарк русумли 70 G 878 ОА давлат рақамли машинаси олдига келади ва фуқароларни йиғиб, ЙПХ инспекторига ҳамкасбига нисбатан ҳам маъмурий баённома расмийлаштиришни талаб қилади. Шундан сўнг ҳайдовчи ва инспекторлар ўртасида ўзаро тортишув юзага келаганлиги сабабли аҳоли гавжум бўлиб кетади.
Туман ИИБ ФМБ мазкур вазиятни холисона баҳолаб ЙПХ инспектори Н.Ярматорнинг ҳам қоидабузарлигини тегишли тартибда расмийлаштиради.
Қиссадан ҳисса шуки, қонун ҳамма учун баравар! Ҳох у инспектор бўлсин, ҳох у фуқаро.