Ўзбекистон ёшлар иттифоқи МКнинг БТ етакчилари фаолиятига кўмаклашувчи расмий методик “Етакчи кундалиги” канали томонидан 9-июн - Халқаро дўстлар куни муносабати билан танлов эълон қилинган эди.
Мазкур танловда иштирок этган ёшлар орасида Чироқчи тумани Халқ таълими бўлимга қарашли 6-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби бошланғич ташкилот етакчиси Лобар Ҳазратқулова ҳам бор. Танлов шартларига кўра, Лобар Ҳазратқулова ҳакамлар ҳайъати томонидан иккинчи ўринга муносиб кўрилди.
Кўрик-танлов ёшларни интеллектуал салоҳиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган инсонлар этиб улғайтириш, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгини турли мафкуравий таҳдидлардан асраш мақсадига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.