Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

25 июнь куни Чироқчи тумани Ғаллачи маҳалласи Ғаллачи қишлоғидаги "Отабек Нематович" ва "Жовлонбек Жададбек" фермер хўжаликлари дала майдонларида ёнғин содир бўлган

--- 26-июн, 10:209 2 119
25 июнь куни Чироқчи тумани Ғаллачи маҳалласи Ғаллачи қишлоғидаги "Отабек Нематович"  ва "Жовлонбек Жададбек" фермер хўжаликлари дала майдонларида ёнғин содир бўлган.
Воқеа юзасидан Чироқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 18-ПЁҚҚ деспетчерига 14:49 да чақирув келиб тушган. Шу заҳоти 18-ПЁҚҚ нинг биринчи ва иккинчи чиқиш бўлинмалари ҳамда 19-ПЁҚҚ нинг биринчи чиқиш бўлинмалари воқеа жойига 15:11да етиб борган. 
Чироқчи туман  Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 25 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи вакиллари  тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб борган ва ўт ўчириш ишларида иштирок этган. Шунингдек, ёнғин катталашиш эҳтимоли юзага келишининг олдини олиш мақсадида Яккабоғ тумани Фақулодда вазиятлар бўлимининг 22-ПЁҚҚ ва туман ФВБнинг 19-ПЁҚҚ ларидан яна бир бўлинмалар ёнғин ўчириш автомашиналари чақирилган.  

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарарни аниқлаш бўйича туман ФВБ ходимлари томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда. 

А.АШУРОВ,
ТУМАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР